Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди. Ҳа, азизлар, ҳеч бир фарзанд ўз отасининг қалбига, ҳатто расмда бўлса ҳам, ўқ отиб, қалбини оғритишни, яралашни хаёлига ҳам келтиролмайди. Худди шунингдек, чинакам дўст, ҳеч бир ака-ука, ҳеч бир эру хотин бир бирининг қалбига озор беришни истамайди. Бир-биримизнинг қалбларимизга озор беришдан сақланайлик! Аксинча, ёнимиздагиларнинг қалбларига шодлик, ҳурсандчилик олиб киришга уринайлик! Зеро, бу иш ҳадисларда фарз амаллардан кейин Аллоҳга энг маҳбуб амал деб айтилган.