Ас-саляму алейкум уа рахматуллоху уа баракотух!
Намозхон!
Дадам бир неча ойдан бери боқилаётган
қўчкорни сотиб келишни буюрдилар. Укам
билан эрта тонгдаёк мол бозорига етиб
бордик. Харидорлар қўйимизга хар хил бахо
беришар, биз хам танишлар айтган чамага
еткунча махкам турардик.
Кучамизда Абдугаффор ака деган киши
буларди. У хам харидор чикиб , куйни оладиган
булди.
Бир даста пулни кулимга туткизиб:
--Углим, узинг санагин. Пул санашга
нунокрокман, мен караб турай, - деди.
Мен тез-тез санаб тегишли кисмини олиб,
колганини кайтардим.
"Бор барака" деб куйнинг арконини олиб,
паттасини топшириб бозордан чикиб кеттик.
Йулда кетаётиб узимга ишонмай пулни
кайтадан санадим, анча кам чикди, бозорда
адашганимни билдим ва укамга:
--Юр, колганини уйидан оламиз, намозхон
одам гирромлик килмайди, - дедим. Укам эса:
--Кайтариб бупти, яхшилаб санаш керак еди, -
деди зарда билан.
Абдугаффор акани чакирганимизда жиддий
куринишда чикиб келдилар:
- Хуш хизмат, углим?
Вазиятни тушунтирдим. У киши дедилар:
- Уз кулинг билан санаб олдинг, тугрими?
- Тугри, - дедим.
- Тугри булса бупти-да, - деб эшикни ёпиб
кириб кетдилар. Оркамда турган укам эса "ана
сизга номозхон" деб, галаба кушигини
айтгандай булди.
Сир бой бермай, "жим бул", деб, йулга тушдик.
Эшикдан кирганимизда дадам:
- Яхшиям танишга сотибсизлар. Инсофли одам
экан, пулнинг колганини бериб кетди, -
дедилар.
Абдугаффор ака биздан олдинрок уйига
келган, пулини кам санаб олганимизни билиб,
дадамга келтириб берган эканлар.
Укамга карадим ва мийигимда кулиб дедим:
- Мана сенга намозхон!...(sh)